Сионистик режим бош вазири устидан илк суд жараёни бошланди.
Кеча сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу коррупцияда гумон қилингани туфайли илк марта судланувчи ўриндиғида жой олади.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, сионистик режим бош вазири коррупция, омонатда хиёнат ҳамда порахўликда айбланмоқда.
Нетаняҳу устидан суд жараёнини бошланиши билан бир вақтда сионистик режим бош вазирининг мухолифлари суд зали ташқарисида митинг ўтказишди.
Олдин ҳам Бинямин Нетаняҳу ОАВ олдига қилган суҳбатларида ўзига қарши айбловларни рад этишга уриниши билан уни ҳукуматга эриша олишига зид бўлган сўлчи паритяларга тегишли ОАВнинг туҳматларига дуч келганини иддао қилганди.
Сионистик режим полицияси ҳам режим бош вазирининг давлат ва молиявий коррупцияси хусусида 4 та дело очган.
Бинямин Нетаняҳу судланаётган бу режимнинг биринчи масъули эмас.
Коррупция ва ахлоқсизлик бу режим масуъллари орасида ҳардоим мавжуд бўлган.