БМТ фаластинлик ногирон ёшлардан бирини шаҳид этилганини " фожеа" деб атади
БМТ ҳам Қуддус шаҳрида сионистик режим ҳарбийлари томонидан фаластинлик ногирон ёшлардан бирини ўққа тутиб шаҳид этганини фожеали эканлигига тўхталиб, бундай жиноятларни такрорланишини олдини олиш зарурлигини таъкидлади.
Анатолий ахборот агеентлигининг хабар қилишича, Ғарбий осиёдаги БМТнинг махсус координатори Николай Мелодинов, Твиттер саҳифасида, шанба куни шаҳид этилган фаластинлик ногирон ёш йигит Айёд Хайри Алҳалоқ аҳли оиласига тасалият билдираман. деб ёзди. Мелодинов шунингдек бу фожеа эди ва бундай жиноят ва фожеалар таркорланмаслиги лозим деб қўшимча қилди.
БМТнинг махсус мувофиқлаштирувчиси сионистик режим масъулларини зудлик билан бу жиноят борасида ўрганишларни бошлашга чақирди.
Эслатиб ўтамиз сионистик режим ҳарбийлари шанба куни ишғол этилган Қуддуснинг қадимий қисматида жойлашган Боб Ал-асбот минтақасида фаластинлик ногирон Аёд Хайри Алҳалоқни ўққа тутдилар ва у олган жароғҳати сабаб шаҳид бўлди.
Сионистик режими ногирон ушбу фаластинликни ўққа тутганини тан олиши билан бу фаластинлик ўзи билан ҳеч қандай қурол олиб келмаган деб эълон этди.