Нетаняҳу котиби жосуслик айблови билан қўлга олинди
Сионистик режим ахборот манбалари бу режим бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг собиқ ҳарбий котибини жосуслик айблови билан қўлга олинганини хабар қилишди.
Кеча бу режимнинг Ҳааретс газетаси, Нетаняҳунинг собиқ ҳарбий котиби Юҳанон Лукар олдин ҳам жосус сифатида маълум этилганди, аммо бу газета бугун хабартарқатиш рухсатига эга бўлди деб ёзди.
Ҳааретс газетаси шунингдек ҳодиса тафсилотларига ишора қилмай, бу шахс Нетаняҳу идорасида фаолият юритарди ва уни худди бош вазир бу лавозимга тайинланганди деб қўшимча қилди.
Нетаняҳу шунингдек бир пайтлар ўз котиби Юҳанон Лукарни бу режим ҳаво кучлари қўмондони лавозимига тайинлашни таклиф қилганди, аммо кейинроқ уни режим ҳарбий бюджетини кўриб чиқиш қўмитаси раисилигига тайинлади.
Ҳааретс газетасида шунингдек, Лукарни қайси мамлакат фойдасига жосуслик қилганига ишора қилинмаган.