Фаластин халқи Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларини қўшиш лойиҳасига эътироз қилишди
(last modified Mon, 06 Jul 2020 08:12:15 GMT )
июл 06, 2020 13:12 Asia/Tashkent
  • Фаластин халқи Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларини қўшиш лойиҳасига эътироз қилишди

Минглаб фаластинликлар якшанба куни "Ал-Халил" шаҳрида ишғолий сарзаминларга Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларини қўшиш учун сионистик режимнинг қабул қилган қарорига қарши эътирозли кўча намойишлар ўтказишди.

Эрон телерадио компаниясининг тарқатган хабарига кўра, фаластинликлар ушбу намойишларда Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларини ишғол этиш учун сионистик режим лойиҳасини қоралайдиган шиорларни замзама этишди. 

Сионистик режим ҳарбийлари ҳам фаластинлик намойишчиларни бостириш учун кўз оққузувчи газ ва овозли бомбалардан фойдаланиб, уларга қарата ўқ отишди. 

Сионистик режим бош вазири Бинямин Натанияҳу охирги пайтда, келаси ойлар давомида сионистик режим ишғол этган ҳудудларга Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларини қўшиш лойиҳаси амалга оширилишини эълон қилди. 

Бу мавзў ирқпарастлик "аср муомаласи" -нинг моддаларидан биридирким, Америка президенти Дональд Трамп томонидан 2020 йил 28 январ кунида намойиш этди.  

"Аср муомаласи" Фаластин халқининг ҳуқуқларини поймол этадиган Дональд Трамп томонидан таклиф этилган янги лойиҳадир. Бу лойиҳа айрим араб мамлакатлари, жумладан Арабистоннинг розилиги ва ҳамкорликлари билан тайёрланган. Мамлакатларнинг аксарияти ва дунё бўйлаб, айниқса мусулмонлар, диний ва сиёсий расмийлар ва шахсиятлар бу лойиҳани маҳкум этишди.