БМТ Ямандаги аянчли аҳволдан хавотирда
(last modified Thu, 09 Jul 2020 09:10:36 GMT )
июл 09, 2020 14:10 Asia/Tashkent
  • БМТ Ямандаги аянчли аҳволдан хавотирда

БМТ-нинг Ямандаги инсоний ишлар бўйича координатори бугун Ямандаги инсоний вазъиятни жуда аянчли деб баҳолади.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Лиз Гранде Яманда коронавируснинг кенг тарқалиши ва озиқ-овқат маҳсулотларининг етишмовчилигига ишора этиб, БМТ Яман халқига таҳдид солувчи фожеа билан қарши курашиш учун етарли манбага эга эмас,-деб изоҳ берди. 

БМТ-нинг эълонига кўра, Яман дунёда энг оғир инсоний бўҳронга юзмаюз бўлган. Ҳозирда Яманнинг 29 миллионлик жамиятидан 80 фоизи ҳаёт кечириш учун ёрдамга эҳтиёж сезади. 

Яманга қарши саъудиялик коалиция урушининг оғир оқибатлари қаторида ушбу мамлакатда коронавируснинг тарқалиши Яманниннг энг оғир муаммосига айланган. Чунки, ушбу мамлакатдаги инфратизилмалар ва шифохонлар нобуд бўлган ёки ишдан чиққан. 

Арабистон Америка, БАА ва бошқа мамлакатларнинг қўллаб-қувватлаши билан 2015 йил март ойидан бошлаб Яманга ҳужум қилиб, бу мамлакатни қуршовга олган. 

Яманда Арабистон ва унга иттифоқчи бўлган мамлакатларнинг урушни бошлашлари натижасида ҳозиргача ўг минглаб кишиларнинг ҳалок бўлишлари миллионлаб яманликларнинг оворагарчилликлари сабабига айланган.

Шунингдек Арабистоннинг Яманга қарши ҳарбий тажовузи  қашшоқ ушбу мамлакатни дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотларининг камчилиги билан юзмаюз этган