Ишғолий сарзаминларда минглаб одамлар Натаняҳунинг коррупциясига қарши намойиш ўтказишмоқда
Минглаб сионистлар сешанба куни ушбу режим бош вазири Бинямин Натаняҳунинг коррупциясига қарши эътироз қилиб қудратдан истеъфо беришини талаб этишди.
Эрон телерадио компанияси тарқатган хабарига кўра, эътирозчилар сионистик режим бош вазирининг уйи олдида тўпланиб, "Натаяҳу истеъфо бер" ва "Натанияҳунинг коррупцияси бизнинг кўнглимизни айнитмоқда" ёзилган плакатлар олиб ўтишди.
Сионистик режим полицияси маъмурлари ниқоб таққан эътирозчиларни қуршовга олишди.
Сионистик режим бош вазири Бинямин Натанияҳу учта жиноий иш , жумладан порахўрлик, ўз мансабидан сўистеъмол этиш ва қаллобликда айбланмоқда. Аммо коронавирус пандемияси унинг суд муҳокамасини келаси ойга қолдирилди. Сионистик режим қонунига кўра, айблов қуйилган бош вазири истеъфо беришини талаб қилмайди.