Саудия Арабистони подшоҳи шифохонага ётқизилди
(last modified Mon, 20 Jul 2020 07:55:09 GMT )
июл 20, 2020 12:55 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистони подшоҳи шифохонага ётқизилди

Арабистон расмий ахборот агентлиги "Салмон Бин Абдулазиз" бу мамлакатнинг Малик Файсал ихтисослашган шифохонасига ётқазилгани ҳақида хабар берди.

Саудия Арабистонининг расмий хабар агентлиги  (WAS) душанба куни эрталаб ушбу мамлакатнинг қироллик дарбори нақлига таяниб Салмон Бин Абдулазиз ўт пуфагининг яллиғланиши туфайли тиббий қўриқдан ўтказиш учун касалхонага ётқизилган, деб хабар берди.

Салмон Бин Абдулазиз Саудия Арабистонининг еттинчи подшоси бўлиб, 2015 йили акаси Малик Абдуллоҳ ўлимидан сўнг, ушбу мамлакатнинг подшосига айланди.

У подшоҳ Абдулазизнинг 25 ўғлидир, Риёзда туғилган ва 84 ёшга кирган.