Нетаняҳу: Ҳизбуллоҳ сионистик режим учун жиддий таҳдиддир
Сионистик режим бош вазири душанба куни бу режимнинг Ливан жанубига уюштирган ҳужуми хусусида Ҳизбулоҳ ҳаракатининг баёнотига кўрсатган аксиламалида, Ҳизбуллоҳ баёноти яна бир бор Тел-авивни жиддий таҳдидга дучор бўлганидан далолат бермоқда деб айтди.
Алмаёдин телеканали хабарига кўра, Бинямн Нетаняҳу бу режим уруш вазири Бени Гантес билан матбуот конференциясида бу режим армиясини ҳар қандай ҳужумлар ва таҳдидларга аксиламал кўрсатишини иддао қилиб, Ҳизбуллоҳ олов билан ўйнамоқда деб таъкидлади.
Нетаняҳу ўз сўзларида Тел-авивга қарши ҳар қандай ҳужумга жиддий аксиламал кўрсатишини иддао қилди.
Сионистик режим уруш вазири Бени Гантеш ҳам қўшма матбуот конференциясида Исроил армияси ҳар қандай таҳдидга қарши курашга тайёрдир деб изоҳлади.
Кеча сиоинстик режим армияси ишғол этилган Шаъба экинзорлари ва Ливаннинг Кафаршуба баландликларига ҳужум қилди.
Ҳужумдан кейин сионистик режим ОАВ-и Шаъба экинзорларида Ҳизбуллоҳ кучлари ва Исроил режим ҳарбийлари ўртасида тўқнаушв юз берганини эълон этдилар.
Ливан Ҳизбуллоҳи ҳам тарқатган баёнотида сионистик режим ОАВ-и иддаоларини рад этар экан, сионистик режим ОАВ-нинг ишғол этилган Фаластин ичкарисига бостириб киргани ва муқовимат кучларидан айримини шаҳид ва ё жароҳатлантиргани хусусидаги хабарлари асоссиздир. Исроил режими фақат ўз хаёлида ғалабани тассвур қилиш учун бунадй овозаларни тарқатган деб маълум этди.