Сионистлар орасида коронавирусга мубтало бўлиш ҳолатлари кескин ошиб бормоқда
Сионистик режим Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишғол этилган сарзаминларда коронавирусга чалинганлар сонини 72 минг нафардан ошганини эълон этди.
Ан-Нашра сайтининг бугунги хабарига кўра, сионистик режим Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган хабарида, ўтган 24 соат ичида Исроилда коронавирусга чалинган 2 мингта янги ҳолатни аниқланганини қўшимча қилди.
Мазкур хабарга биноан, янги ҳолатларни аниқланиши билан сионистик режимда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 72 минг 218 нафарни ташкил этди.
Шу ҳолда коронавирус оқибатида вафот этган сионистлар 526 кишини ташкил этган.
ОАВ эса сионистик режим кабинетидаги Ишғолий Қуддус ишлари вазири Рафи Перетзни коронавирусга мубтало бўлгани ҳақида хабар бериб, Перетзни сионистик режим кабинетида қатнашгари туфайли яна 3 вазир ҳам коронваавирусга чалиниши мумкинлигини истисно қилмади.
Бу эса шу ҳолдадирки, ўтган кунлар ичида ишғол этилган Фаластин шаҳарларида бу режим бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг сиёсатлари ва коронавирусга қарши курашда унинг кабинетини яроқсизлигига қарши кенг қамровли эътирозли намойишлар ўтказилди.