Бейрутда содир этилган кечнги портлашда 73 киши қурбон бўлди
Ливан соғлиқни сақлаш вазири Бейрут портида юз берган кучли портлашда ҳозирагча 73 нафарни қрубон бўлганини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, кеча аср пайтида Бейрут портида кучли портлаш юз берди. Ливан божхона хизмати бош директори ҳам нитрит моддасини ушбу кучли портлашга сабаб бўлганини маълум этди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Ливан соғлиқни сақлаш вазири Ҳамд Ҳасан Бейрут портида содир бўлган портлаш натижасида жароҳатланганлар сонини 3 минг 700 нафарга етганини қўшимча қилди.
Мамлакат Бош вазири Ҳассон Диёб ҳам Ливан олий мудофаа кенгаши тавсияларини ижро этишида бу мамлакатда фавқулодда вазият эълон қилди.
Бугун Ливан олий мудофаа кенгаши Мишель Увн бошчилигидаги фавқулоддда йиғилишида мамлакатда 3 кунлик мотам ҳамда 3 кун давомидаа давлат идоралари фаолятини тўхтатишини маълум этди.
БМТ Бош котиби ўринбосари Фарҳон Ҳақ ҳам Бейрутда юз берган портлаш оқибатида БМТнинг 47 ишчиларини жароҳатланганини таъкидлади.
Ливандаги БМТнинг тинчликпарвар кучларининг расмий наттоғи Andrea Tenenti ҳам чиқарган баёнотидпа Бейрутда юз берган кечанги кучли портлашда ЮНИФЕЛ- БМТнинг тинчликпарвар кучлари кемалариддан бирига қаттиқ зарар етказилгани ва тинчликарвар кучлардан бир гуруҳини яраланганини қўшимча қилди. Хабарда айтилишича яраланганлардан айримларининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.
Бейрутдаги даҳшатли портлаш оқибатида бир нечта элчихоналар ишчилари ҳалок бўлган ва ё жароҳатланган.