август 07, 2020 17:20 Asia/Tashkent
  • Саудия режимининг яманликларга қарши ваҳшийликларининг янги тўлқини

Саудия режимининг бегуноҳ ва ҳимояланмаган яманликларга қарши ваҳшийликларининг янги тўлқинида 9 киши ҳалок бўлиб, 12 киши тан жароҳати олишди.

Ал-Масира телеканалининг берган хабарига кўра, Саудия режими Яман халқига қарши амалга оширилган янги ваҳшийликларида ушбу мамлакатнинг аҳоли яшайдиган турар-жойни бомбардимон қилди.

Яман Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, пайшанба куни Саудия тажовузкор коалициясининг  Ал-Жавф вилоятидаги Ал-Маотара минтақасига қилган ҳужуми натижасида 9 киши ҳалок бўлган ва 12 нафар аёл ва болалар жароҳатланган.

 

Июл ойида Саудия Арабистони коалициясининг қирувчи самолётлари Ал-Жавф вилоятининг Ал-Ҳазм шаҳридаги тўй маросимини нишонга олишди. Бу ҳужумда 35 киши ҳалок бўлди. Май ойининг охирида Яманда оташкесим охирга етганидан бери, уруш ушбу қашшоқ ва жабрланган мамлакатда кенг кўламда кенгайган ва Саудия коалицияси кучлари коронавирус пандемияси кенг тарқалишига қарамай тинч аҳолини бомбардимон қилмоқда.  

  Арабистон Америка БАА ва бошқа мамлакатларнинг ҳимояси билан 2015 йил март ойидан бошлаб Яманга тажовуз қилиб ушбу мамлакатни ер, денгиз ва ҳаводан қуршовга олган.

Арабистон ва унинг Ямандаги иттифоқчиларининг уруш келтириб чиқаришлари натижасида ҳозиргача 16 мингдан ортиқ яманликлар ҳалок бўлишган, унлаб минг тан жароҳати олишган, ҳамда миллионлаб яманликлар овора бўлишган.

Ёрлиқ