Насруллоҳ: Байрутдаги портлаш-буюк инсоний ва миллий ҳалокат эди
Ливан Ҳизбуллоиининг бош котиби Байрутдаги портлаш катта гуманитар ва миллий фожеа эканлигини айтди.
Жума куни Байрут порти портлаганидан кейин, мамлакатда юзага келган вазият ҳақида гапирар экан Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ дедики Байрутдаги портлаш Ливаннинг барча минтақалари ва қабилаларига таъсир кўрсатган ва униг заралари барча ҳудудларга етган.
Сайид Ҳасан Насруллоҳ баъзе гуруҳлар ва ҳаракатларнинг Ливан ичкариси ва ташқарисида Ҳизбуллоҳга зарба беришга уринаётганини танқид қилиб, айрим сиёсий гуруҳлар Байрутдаги портлашда Ҳизбуллоҳ ракета омборлари сабаб бўлганини даъво қилмоқда, аммо ҳозирда ва ҳам ўтмишда Байрутдаги портда Ҳизбуллоҳга тегишли портловчи моддалар ва ё ҳар қандай ракеталар мавжудлигини қатъийлик билан рад этамиз деб эълон этди
Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби ўз сўзларида, терговлар шуни кўрсатадики, Байрут портида Ҳизбуллоҳ портловчи моддаси йўқ эди ва бундай позициялариниг мақсади Ливан халқини Ҳизбуллоҳ ҳааркатига қарши қўзғашдир эди дея изоҳлади.
Насруллоҳ ўз сўзларида, баъзелар портлашдан сиёсий мақсадларда суиистеъмол қилишмоқчи, аммо Ҳизбуллоҳ ҳозирги вазият сиёсий ва партиявий ҳисоботларни ҳал қилиш учун яхши вақт эмас деган фикрда деб аниқлик киритди.
Сайид Ҳасан Насруллоҳнинг таъкидлашича, Байрут портини портлашда иштирок этганлар жинояти ҳисболанса, улар адолат доирасида жазоланиши керак ва тергов суд жараёнида ҳақиқат ва адолат ҳукмронлик қилиши лозим.
Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги эълонига асосан, ҳозиргача портлаш оқибатида 150 дан ортиқ одам ҳалок бўлиб 5 мингга яқин инсонлар жароҳатланган.