Мишел Увн: Байрут портлашидан етказилган зарар 15 миллиард долларни ташкил этди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i54014
Ливан президенти Мишель Увн Байрутдаги портлаш оқибатида етказилган зарар 15 миллиард долларга баҳоланаётганини маълум этди.
(last modified 2020-08-13T08:22:08+00:00 )
август 13, 2020 13:22 Asia/Tashkent
  • Мишел Увн: Байрут портлашидан етказилган зарар 15 миллиард долларни ташкил этди

Ливан президенти Мишель Увн Байрутдаги портлаш оқибатида етказилган зарар 15 миллиард долларга баҳоланаётганини маълум этди.

Франция ахборот агентлигинг хабар қилишича, ўтган сешанба куни кечқурун Байрут портидаги омборда рўй берган кучли ёнғин натижасида аммиакли нитрат омборхонасида катта портлаш содир бўлди  ва 2 минг 700 тонна аммиакли нитрат моддаси портлади.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирилига кўра, ҳозирга қадар  бу портлаш оқибатида 171 киши қурбон бўлиб 6 минг нафар жароҳатланган.

Аммо бир кун олдин Байрут ҳокими Марван Абуд шаҳарда юз берган портлашда 200 нафар қурбон бўлгани ва бир гуруҳ фуқаролар тақдири номаълумлигича  қолаётганини таъкидлади.

Бошқа томондан Байрутдаги портлашлар ва ундан келиб чиққан зарар Ливан сиёсий саҳнасига ҳам таъсирини кўрсатди. Ливан бош вазири ҳукуматни истеъфога кетганини эълон этди.