август 15, 2020 12:23 Asia/Tashkent
  • Сайид Ҳасан Насруллоҳ:  БААнинг сионистик режим билан муносбатларини нормаллаштириши Трамп ва Нетаняҳуга сайлов хизматидир

Кеча Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби, 33 кунлик урушда муқовамат кучларининг сионистлар устидан қозонган ғалабасининг 14 чи йиллиги муносабатида сўзлаган нутқида, БАА ва сиоинстик режим ўртасидаги муносабатларни нормаллаштирилиши АҚШ президенти Дональд Трамп ва сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳуга сайлов хизматидан ўзга нарса эмас деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Сайид Ҳасан Насруллоҳ шунингдек БАА ва сионистик режим ўртасидаги алоқаларни нормаллаштирилишини қоралаб, минтақадаги айрим араб режимлари АҚШнинг хизматкорларидир дея изоҳлади.

Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби ўз сўзларида  2006 йилдаги 33 кунлик урушда сионистик режимни қаттиқ мағлуб бўлганига ишора қилиб, 33 кунлик уруш давомида сионистик режим  илк марта минтақада жиддий хавф хатарга дуч келишини сезиб қолди деб қўшимча қилди.

Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби 33 кунлик уруш жараёнида, Эрон ислом жумҳурияти ва Сурияни Ливанни қўллаб- қувватлаганига тўхталиб, ливанликлар ушбу ёрдамларни ҳеч қачон унутмайди деб эълон этди.

Сайид Ҳасан Насруллоҳ Байрутдаги сўнгги портлашларга ҳам тўхталиб,  портлаш ҳақида иккита фикр мавжуд: биринчиси портлаш бахтсиз ҳодиса бўлган ва иккинчиси эса вайронгарчилик ҳатти ҳаракатдир, дея айтди.

Сайид Ҳасан Насруллоҳ ўз сўзларида  агар Исроил режими Байрутдаги портлашларга алоқаси бўлса, албатта Ҳизбуллоҳ жим турмайди ва қаттиқ жавоб қайтаради ва  Тел-авив ушбу жиноятлари учун жавоб беради деб аниқлик киритди. 

Ёрлиқ