август 15, 2020 15:36 Asia/Tashkent
  • Фаластин мухторияти: БААнинг ҳатти- ҳаракати Исроил жиноятларини ошириши учун яшил чироқдир

Фаластин мухторияти ташкилоти наттоғи сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштиришдаги БАА ҳатти- ҳаракатини фаластинликларга қарши жиноятларини кучайтириши учун Исроил режимига яшил чироқ кўрсатиш деб баҳолади.

Фаластин мухторияти ташкилоти наттоғи Набил Абурадина кеча БАА ва сионистик режим минтақаларини нормаллаштириш лойиҳасига қарши чиқиши билан, БААнинг ушбу ҳатти- ҳаракати ҳеч қачон ғарбий соҳилни босиб олиш жараёнини тўхтатишига сабаб бўлмайди, ҳамда фаластинликлар  учун ҳам  тинчлик келтирмайди деб айтди.  

Набил Абурадина ўз сўзларида БААнинг ҳаракати Исроил режимига бирор қонунийлик бермайди ва Абу Дабининг позицияси ҳар қандай даражада ҳам фаластинликлар томонидан  қабул қилинмайди деб изоҳлади.  

Абурадина шунингдек,  БАА ва бошқа айрим режимлар  тинчлик учун ҳал йўли пайида бўлганини даъво қилишмоқда, аммо бундай ҳатти-ҳаракат  Фаластинни кўпроқ босиб олиши учун сионистик режим Бош вазири Бинямин Нетаняҳу учун ўз навъидаги совға дир деб қўшимча қилди.

Фаластин мухторияти ташкилоти раиси Маҳмуд Аббос ҳам  БАА ва сионистик  режим ўртасидаги дипломатик муносабатларини нормаллаштириш келишувига аксиламал кўрсатиб, ушбу келишувнинг оқибатларини кўриб чиқиш учун шошилинч йиғилиш ўтказилиши керак деб таъкидлади. 

АҚШ президенти Дональд Трампнинг  БАА ва сионистик режим ўртасидаги алоқларни оддийлаштириш жаарёнини нормаллашириш мақсадидаги саъй-ҳаракатлари ортидан  бу икки томон  ўзаро ҳамкорликларни оддийлашириш хусусида келиша олишди.

 

Ёрлиқ