август 23, 2020 13:15 Asia/Tashkent
  • Яманликлар Арабистон жанубига қарши кенг қамровли амалиёт ўтказишди

Яман армияси ва Халқ қўмиталари кучлари Ол Сауд режими коалициясининг жиноятларига жавобан, Саудия Арабистони жанубига қарши ракета ва учувчисиз учоқлар орқали амалиётлар ўтказишди.

Россия Алявм ахборот  агентлигига кўра бугун эрта тонгда Яман ҳарбий кучлари  Арабистон жанубининг Жозон минтақасига қарши ракета ва учувчисиз учоқлар ёрдами билан иккита амалиётни амалга оширишди.

Саудия коалициясининг расмий вакили Турки -ал Маликий  Яман кучларини ракета ва учувчисиз учоқларининг операцияларини тасдиқлади ва колаиция кучлари томонидан Яман армияси дронлари ва ракеталарини уриб туширлганини иддао қилди.

13 июль куни Яман ҳарбий кучлари шунингдек,  Саудиянинг нефт  заводлари ва мамлакат жаунбидаги ҳарбий базаларини баллистик ракеталар ва учувчисиз учоқлар орқали нишонга олишганди.

Саудия Арабистони режими АҚШ, БАА ва бошқа бир қатор мамлакатларнинг ҳимояти билан  2015 чи йил март ойидан бери Яманга ҳарбий ҳужумларни бошлаб бу мамлакатни ер, денгиз ва ҳаводан қамалга олган.

Саудия Арабистони ва унинг иттифоқчилари томонидан Ямандаги урушнинг бошланишидан бери  16 мингдан ортиқ яманликлар  қурбон бўлган, ўн минглаб одамлар жароҳатланган ва миллионлаб ямналиклар ўз уй манзилини ташлаб бошқа жойларга кўчиб кетган.

Ёрлиқ