Ишғол этилган сарзаминларда коронавирусга чалинганлар сони кескин ошиб бормоқда
Сионистик режим соғлиқни сақлаш вазирлиги ишғол этилган Фаластин сарзаминларида коронавирус билан касалланиш ҳолатларини тобора кўпайиб бораётганини тасдиқлади.
Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча сионистик режим соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган хабарида, сионистлар орасида яна 1 минг 600 та янги коронавирус ҳолатини қайд этилиши билан вирус юқтирганлар сонини 114 минг 20 кишига етди дея қўшимча қилди.
Сионистик режим соғлиқни сақлаш вазирлиги эълонига биноан, коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 919 кишини ташкил қилган.
Илгари сионистик режим ТИВ раҳбари Исроил Катз бу режимни коронавирусни олдини олишда кучсиз қолгани ва дунёнинг аксарият мамлакатлари Исроил билан чегараларни ёпишлари мумкинлигини айтганди.