Сурия армияси сионистик режимнинг авиазарбаларини қайтарди
Кеча Сурия армияси ҳаво ҳужумларига зид системаси мамлакат марказидаги Ҳумс вилоятида Т-4 ҳарбий аэродромига қарши Исроил режими армиясининг ракета ҳужумларини қайтаришга муваффақ бўлди.
Суриянииг расмий ахборот агентлигининг хабар қилишича, мамлакат ҳаво ҳужмига зид системаси Т-4 ҳарбий базаси оссмонида сионистик режимнинг бир нечта ракеталарини нишонга олиб йўқ қилди.
Сурия ахборот агентлиги мамлакат армиясга таяниб, сионистик режим қирувчи самоётлари бир нечта ҳаво -ер ракеталари билан Т-4 ҳарбий базасини нишонга олишга уринганди.
Сурия ОАВ-и у ҳужумларда қурбонлар бўлмаганини маълум қилишди.
Ҳумс вилоятидаги Тадмир шаҳри ғарбида жойлашган Т-4 ҳарибй базаси террорчиларга қарши кураш олиб боришнинг асосий маркази ҳисобланади.
Сионистик режим ҳардоим террорчи гуруҳларни ҳимоя қилиш мақсадида, Сурия армиясининг позициялари ва инфратузилмаларини нишонга олади.
Суриядаги бўҳрон ва инқирозлар 2011 йилда Ол сауд режими , АҚШ ва уларнинг иттифоқчилари томонидан қўллаб -қуввталанганида террористик гуруҳларнинг кенг ҳужумлари билан бошланди. Терроорчилар минтақа мувозанатини сионистик режим фойдасига ўзгартишга уриниб келишмқда.
Аммо Сурия армияси Эрон ислом республикаси ва Россиянинг кўмаги билан мамлакатдаги ИШИД террорчи гуруҳини тор мор қилишга мувафффақ бўлди.