Анвар Қарқош Эронга қарши асоссиз даъволарини такрорлади
БАА ташқи ишлар вазири Анвар Қарқош Эрон ислом республикасига қарши асоссиз айбловларини такрорлади.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, БАА ТИВ раҳбари Анвар Қарқош Араб Лигаси йиғилишида Эрон давлатига қарши асоссиз идаоларини такрор этар экан, Теҳрон давлати араб мамлакатлари ички ишларида аралашиш ва Ғарбий Осиёда тартибсизлик ва хаосни келтириб чиқариш пайидадир деб даъво қилди.
Араб Лигаси йиғилиши Фаластин масаласи ҳамда БААнинг сионистик режим билан муносабатларини нормаллаштириши мавзусида эди, аммо БАА ТИВ раҳбари бу йиғишида ҳам Абу-Даби давлатининг Фаластинга нисбатан хиёнатларини тушунтириш ўрнида Эронга қарши даъволарини таркорлади.
Эронга қарши Анвар Қарқошнинг асоссиз иддаолари шу ҳолдадирки, Яман мамлакати ва халқи 5 йилдан бери Ол сауд режими ва БАА коалициясининг шафқатсиз ҳужумларига учраган.
Саудия Арабистони, БАА ва уларнинг иттифоқчилари томонидан Яманга қрши урушларни бошланганидан бери,16 мингдан ортиқ яманликлар қурбон бўлган, ўн минглаб нафари яраланган ва миллионлаб яманликлар қочқинликка юз тутган.
БААнинг ташқи ишлар бўйича маслаҳатчиси шунингдек бундай бемаъни сўзлари давомида БАА Эроннинг Тунби бузург ва Тунби кўчак ороллари устидан суверенитети борлиги иддао қилди.
БАА ҳукумати ҳар бир йиғилишда қаташганида хорижий айрим давлатларнинг провакациялари ва тарғиботлари остида Эроннинг Тунби бузург ва Тунби кўчак ороллари мавзусини йиғилиш кун тартибида жойлаштиради.
БААниг даъволари шу ҳолдадирки, БМТнинг ҳужжатларига асосан, ушбу учлик ороллар Эрон ислом республикасининг ажралмас ҳудудлари ҳисобланади.