Баҳрайнликлар Манаманинг сионистик режим билан муносабатларини нормаллаштиришига қарши чиқишди
(last modified Sun, 13 Sep 2020 10:15:42 GMT )
сентябр 13, 2020 15:15 Asia/Tashkent
  • Баҳрайнликлар Манаманинг сионистик режим билан муносабатларини нормаллаштиришига қарши чиқишди

Кўчаларда хавфсизлик кучларни жойлаштирилганига қарамай, Баҳрайн халқи Ол Халифа ҳукмдорлари ва сионистик режими ўртасидаги муносабатларини нормаллаштирилишига қарши норозилик намойишлар ўтказишди.

Ал-манор сайтининг хабар қилишича, баҳрайнлик намойишчилар ҳам фаластинликлар ҳуқуқни қайта тиклаш учун улар билан бирга бўлиш зарурлигини таъкидлашмоқда.

Баҳрайнлик намойишчилар шунингдек" Исроилга ўлим" ва " АҚШга ўлим" шиорларини айтиб, АҚШ ва Исроил байроқларини йиртиб ташлашди.

АҚШ президенти Дональд Трамп жума куни кечқурун Баҳрайн ва сионистик режим ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришини эълон этганди.

Трампнинг араб режимлари ва сионистик режим ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга кўмаклашиш ҳаракатларидан сўнг, 13 август куни БАА ва Исроил режими дипломатик муносабатларни нормаллаштириш тўғрисида келишиб олишди.

Ушбу келишув ислом оламида кенг танқидларга учрамоқда.