сентябр 16, 2020 13:24 Asia/Tashkent
  • Баҳрайн ва БААнинг сионистик режим билан муносабатларини нормаллаштиришлари кескин қораланмоқда

Фаластиндаги гуруҳлар БАА ва Баҳрайн режимларининг сионистик ркежим билан муносабатларини нормаллаштиришга қаратилган ҳаракатларини Фаластин миллати ва орзу-умидларига нисбатан хиёнат деб атадилар.

Эслатиб ўтамиз, Фаластин халқининг орзу-умидларига зид равишда Бирлашган Араб Амирликлари ва Баҳрайн режимларининг ташқи ишлар вазирлари сешанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп ҳузурида сионистик режим билан муносабатларини нормаллаштириш тўғрисида битим имзоладилар.

Фаластиннинг Исломий қаршилик ҳаракати /Ҳамас/ наттоғи Жозим Қосим бугун чоршанба куни, сўзлаган нутқида, кеча  БАА ва Баҳрайн режимларининг сионистик режим билан муносабатларини нормаллаштиришга қаратилган битимни имзоланганига кўрсатган аксиламалида, ушбу келишув Фаластин халқини босқинчи сионистларга қарши курашишга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, шунингдек Фаластин халқи  ўз ҳудудларига тўлиқ эришгунига қадар сионист босқинчиларига қарши курашни давом эттиради ва бундай келишулар қаршисида тура олади деб изоҳлади.

Фаластин мухторияти, ўз баёнотида, фақат истило в а босқинчилик тугагани ва фаластинликларнинг ҳуқуқлари қайта тикланганидан кейин минтақада тинчлик ва барқарорликка эришиш мумкинлигини эълон этди.

Айни пайтда, Ҳамаснинг сиёсий офиси раиси Исмоил Ҳания Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос билан телефон орқали суҳбатида Фаластин халқи ўзини босқинчи режим билан ҳар қандай муносабатларни нормаллаштириш учун кўприк бўлишга  йўл қўймайди де таъкидлади.

Фаластин миллий мажлиси ҳам Исроил билан муросага келиш минтақада ҳеч қачон хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонлик келтирмайди ва муроса қилувчи режимлар  ушбу машъум ҳаракатларниг оқибатларини араб уммати келажакига етказадиган зарарлари учун жавобгардирлар дея эълон қилди.

Фаластин исломий жиҳод ҳаракати ҳам араб режимлари ва сионистик режим ўртасидаги иттифоқ минтақа ўзлиги ва унинг келажаги учун таҳдиддир, бинобарин   барчалар бу келишувга қарши кураш олиб бориши лозим деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ