Ироқ пойтахтида теракт юз берди
сентябр 27, 2016 18:22 Asia/Tashkent
-
Мусил жанубида Ироқ ҳарбий кучлари ва ИШИД
Ироқ пойтахтида юз берган теракт натижасида 14 нафар жабрланди.
Сумария нюс ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида юз берган портлашда 4 нафар ҳалок бўлиб 10 киши жароҳат олишди. Кеча ҳам Аннаҳза минтақасида бомба портлаганида бир нафар тинч аҳоли ўлдирилиб, 5 нафар жароҳатланганди.
Бағдод марказида ҳам бомба портлаганида бир киши ҳалок бўлиб 3 нафар тинч аҳоли ярадор бўлди.
Ироқдан бошқа хабар шуки, Мусил жанубида Ироқ ҳарбий кучлари ва ИШИД террористлари ўртасида юз берган тўқнашувларда бир гуруҳ террористлар йўқ қилинди ва 3 нафар жароҳатланди.
ИШИД террористларига тегишли 35 та ҳарбий машина ҳам нишонга олиниб йўқ қилинди.