Ишғолий Қудсда Бинямин Нетаняҳуга қарши эътирозлар давом этмоқда
Ишғолий Фаластин пайшанба куни ҳам сионистик режимнинг бош вазири Бинямин Нетаняҳуга қарши эътирозларнинг шоҳидига айланди.
Ал-Маёдин ахборот агентлигининг исроиллик ОАВ-ларига таяниб тарқатган хабарига кўра, ишоғолия сарзамиларнинг минглаб халқи яна бир марта ишғолий Қудсда сионистик режимнинг бош вазири Бинямин Нетаняҳу қароргоҳи олдида эътирозли кўча намойишлар ўтказиб, унинг истеъфога чиқишга чқирдилар.
Бу ҳодисанинг тафсилотлари ҳақида маълумот тарқатилгани йўқ.
Чаршанба куни ҳам ишғолий сарзаминлар Нетаняҳу сиёсатларига қарши эътирозларнинг шоҳидига айланди.
Охирги ойлар давомида ишғолий сарзаминлар бир неча марта Нетаняҳунинг молиявий фасодлиги ва коронавриус билан қарши курашиш йўлида унинг пассив амал қилишига қарши эътирозларнинг шоҳидига айланди.
Намойишчилар унинг ва рафиқасининг молиявий фасодликлари ва коронавирус пандемиясини назорат қилишда Бинямин Нетаняҳу кобинетининг заиф амал қилишини танқид қилиб, зудлик билан истеъфога чиқишини талаб қилишди.
Охирги ойлар давомида Бинямин Нетаняҳуга қарши 4 коррупцион жиноий иш қўзғатилган ва бу жиноий ишлар "1000 жиноий иш", "2000 жиноий иш", "3000 жиноий" ва "4000 жиноий иш" номи билан танилган.