Иордания дарёсининг ғарбий соҳилида яна бир фаластинлик шаҳид бўлди
(last modified Mon, 05 Oct 2020 08:25:48 GMT )
октябр 05, 2020 13:25 Asia/Tashkent
  • Иордания дарёсининг ғарбий соҳилида яна бир фаластинлик шаҳид бўлди

Иордания дарёсининг ғарбий соҳилидаги Ал-Халил шаҳрида сионистик режим жангарилари томонидан фаластинлик йигит ўққа тутилди ва у олган жароҳатлари оқибатида шаҳид бўлди.

Сионистик режимнинг " Ерусалим пост" газетасининг бугунги хабарига кўра,   бу фаластинлик Ал -Халилнинг Қаря Арбаъ қишлоғидаги икки сионист аскарига совуқ қурол биан ҳужум қилди , аммо сионист аскарларига зарар етказа олмади.

Сентябр ойида ҳам  Исроил режими кучлари   ҳатто сионистларга қарши ҳужум қилишни ниятида  бўлмаган фаластинликни ўққа тутиб ундан кейн уни қўлга олишганди.

Сионистик режим сўнгги пайтларда  БАА ва Баҳрайн билан муносабатларни нормаллаштирганидан кейин  фаластинликларнинг қайта қўзғолон кўтаришлари ва эътирозларни қўрқиб хафсизлик учраганларини янада кучайтирган.