Саудия Арабистони БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо бўлишдан маҳрум бўлди
Саудия Арабистони инсон ҳуқуқлари заминасида ёмон кўрсаткичларига эга бўлгани сабаб БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидан жой олмади.
Ал-Қудс-ал-арабий сайтининг бугунги хабарига кўра,олинган натижалар асосида, Саудия Арабистони БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга аъзо бўлиш учун фақат 90 та овоз олди ва ҳолангки Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашда ўринга эга бўлиш учун Бош Ассамблеясининг 193 мамлакти яъне учдан икки қисмининг овозини касб этиш зарур.
Human Rights Watch-Инсон ҳуқуқлари ташкилоти, овоз бериш натижаларини мамнуният билан қабул қилди ва Твиттер саҳифасида, Саудия Арабистонининг БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашида овоз олмагани, ушбу репрессив режим қурбонларининг ғалабаси ҳамда БМТ сайловларида кўпроқ рақобатлар лозимлигидан далолат бермоқда деб аниқлик киритди.
Бу сайлов БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидаги 15 ўрин учун бўлиб ўтди ва янги аъзолар 2021 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо бўлишади.
Саудия Арабистони режими сиёсий фаолларни таъқиб қилиш ва қийноққа солишда ва бу режим масъуллари мухолифат гуруҳи аъзоларинии таъқиб қилишда ва ва уларга қарши жиноят содир этишда айбланмоқда.