Ишғол этилган сарзаминларда Нетаняҳуга қарши норозилик намойишлар ўтказилди
(last modified 2020-10-18T08:34:49+00:00 )
октябр 18, 2020 13:34 Asia/Tashkent
  • Ишғол этилган сарзаминларда Нетаняҳуга қарши норозилик намойишлар ўтказилди

Олдинги шанба кунлари сингари Қуддус ва босиб олинган сарзаминлар /Исроил режими/нинг бошқа қисматларида сионистик режим бош вазирига қарши эътирозли намойишларда минглаб нафар қатнашдилар.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, ишғол қилинган ҳудудларда каратин қоидаларини жорий қилингани ортидан одамлар ижтимоий масофани риоя қилинган ҳолда  ва кенг қамровли шаклда сионистик режим бош вазирига қарши митинглар ўтказишмоқда.

Нетаняҳунинг коррупцияга қўли борлиги ва унинг коронавирусга қарши курашдаги пассив ҳаракатларига қарши  ўтказилаётган ўтган ойлар давомидаги митинглар каби шанба кунги норозилик намойишларда энг кўп эътирозчилар ишитирок этишмоқда.

Ўтган ойда транспорт ва бориб келиш чекловлари бошланганидан кейин,ўн  минглаб нафар ўз уйлари яқинидаги майдонларда Нетаняҳуга қарши эътирозини эълон қилишди.

Ишғол этилган Фаластинда коронавирус билан касалланиш ҳолатларини ошиши билан бир вақтда,  ишсизлар сонини ошиши ҳамда Нетаняҳуни ишғол этилган Фаластин ишчиларини турмуш шароитини яхшилашга қодир эмаслиги тўғрисидаги хабарлар тарқатилмоқда.

Сўнгги маълумотларга биноан, ҳозиргача ишғол этилган сарзаминларда коронавирусга чалинганлар сони 302 минг нафардан ошиб улардан 2 минг 167 нафари вафот этган.

Ёрлиқ