октябр 27, 2020 14:41 Asia/Tashkent
  • Қуддус сотилмайди
    Қуддус сотилмайди

Фаластин мухторияти наттоғи Қуддус сотилмайди, АҚШ ва Исроил режимлари ва дунёнинг бошқа ҳукуматлари буйруғига қарамай бу муқаддас макон ҳеч қачон сотилмайди дея эълон қилди.

Спутник сайтининг бугунги хабарига кўра, Фаластин мухторияти наттоғи Набил Абу Радина  ўз сўзларида,  фаластинликлар ҳеч қачон сионистлар ва АҚШнинг " Аср муомаласи" ва Ғарбий соҳилни босиб олинган сарзаминларга  қўшиб олиш режаларини қабул қилишмайди ва ўз вақтида тегишли чоралар кўриб чиқишади дея таъкидлади.

Абу Радин  ўз сўзларида  фаластинликларнинг тарихий принсиплари қатъий бўлгани  ва уларга бирон имтиёз мавжуд бўлмаганини баён этиб,  баъзи давлатлар ва Исроил режими ўртасидаги муносабатларни нормаллашришини қоралаб,  Фаластин халқи номидан ҳеч ким хулоса чиқариш ва  нутқ сўзлаш ҳаққига эга эмас деб қўшимча қилди.

 Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқидаги айрим бошқа қисматларини Исроилга  қўшиш ва бу режим билан муносабатларни нормаллаштириш каби ёвуз натижалар келтирган " Аср муомаласи " лойиҳасини жорий этилганидан буён,  фаластинилк гуруҳлар ҳардоим  ушбу фитналар қаршисида тура олиб ҳеч қачон таслим бўлмайдиганини эълон қилишган.

" Аср муомаласи" режаси давомида 15 сентябр куни Баҳрайн ва БАА режимлари расмийлари Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил режими бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҳузурида сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштириш тўғрисидаги битмини имзоладилар.

 

Ёрлиқ