Европа Иттифоқи фаластинлик асирнинг жисмоний ҳолатидан хавотирда эканигини маълум қилди
(last modified Sat, 31 Oct 2020 09:21:25 GMT )
октябр 31, 2020 14:21 Asia/Tashkent
  • Фаластинлик асир 96 кундан бери очлик эълон қилган
    Фаластинлик асир 96 кундан бери очлик эълон қилган

Европа иттифоқи Исроил қамоқхонасидаги фаластинлик асир- Моҳир Ал-Ахрашнинг жисмоинй ҳолатидан ташвишда эканлигини эълон қилди.

Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича, Европа Иттифоқи наттоғи Питер Стано бугунги суҳбатида, 96 кундан бери очлик эълон қилган фаластинлик асир Моҳир Ал-Ахрашнинг аҳволини диққат билан кузатиб бораётганларини эслатди.

Европа Иттифоқи наттоғи ўз сўзларида бу иттифоқ илгаригидек  айбловлари расман маълум қилинмасдан ҳибсга олинган Моҳир Ал-Ахрашнинг қамоққа олингани тўғрисида  хавотирда эканлигини деб қўшимча қилди.

Стано шунингдек айни пайтда 350 нафарга яқин фаластинлик маҳбуслар айбловсиз ва судсиз Исроил қамоқхоналарида эканлигини таъкидлади.

 Ишғол этилган Фаластин сарзаминларидан янат бир хабар шуки бугун Фаластин ишларидаги БМТнинг махсус ҳисоботчиси Майкл Линк сўзлаган нутқида,  Исроил режими кабинетини Фаластин сарзаминларида сионистлар яшайдиган яна 5 мингта  бинолар қурилишига розилик бергани, Халқаро қонунларни аниқ бузилиши ҳисобланади дея аниқлик киритди.

БМТнинг ушбу маърузачиси бу масала бўйича жавобгарлик халқаро кун тартибида бўлиши ва  шаҳарчаларда яшайдиган сионистлар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлари жаҳон бозорларида бойкот қилиниши кераклигини айтди.