Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 42 кишига етди
(last modified Sun, 01 Nov 2020 09:48:31 GMT )
ноябр 01, 2020 14:48 Asia/Tashkent
  • Туркияда зилзила қурбонлари сони 42 кишига етди
    Туркияда зилзила қурбонлари сони 42 кишига етди

Туркиянинг Измир шаҳрида юз берган 6,6 балли зилзила қурбонлари сони 42 кишига етди.

Курдпресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Туркиядаги инқирозларни бошқариш ташкилотининг маълумотига асосан, сўнги 24 соат ичида Измир шаҳридаги зилзила қурбонлари сони 42 кишига ва жароҳатланганлар сони 896 нафарни ташкил қилган.

Туркия манбалари ҳам кечадан бери минтақада  40 дан ортиқ 4 балли афтершок  қайд этилганини хабар қилишди.

 Кеча Измир шаҳар ҳокими шу пайтгача 180  фуқароларни ҳали ҳам вайроналар остига қолганини айтганди.

 Туркия табиий офатларни бошқариш маркази ҳам  зилзила Рихтер шкаласи бўйича 6,6 бални ташкил этганини айтган бўлса, АҚШ геология хизмати унинг кучи Рихтер шкаласи билан 7 бални ташкил этганини хабар қилган.

.