Ал-Ахраснинг очлик акциясини тўхтатишга сионистик режими ожиз қолмоқда
-
Ал-Ахраснинг очлик акциясини тўхтатишга сионистик режими ожиз қолган
Фаластин исломий жиҳод ҳаракатининг етакчиси сионистик режим томонидан ушбу ҳаракат аъзоларини қўлга олинишини давом этиши, фаластинлик Моҳир Ал-Ахрас очлик акциясини тўхтатиш учун бу режимнинг ожиз қолганидан далолат бермоқда деб таъкидлади.
Ал-Масира телеканалининг хабар қилишича, бугун Фаластин исломий жиҳод ҳаракати етакчиси Шайх Хадер Аднон ўз суҳбатида, Тулкарм минтақасида исломий жиҳод ҳаракати аъзоларини қўлга олиниши Моҳир Ал-Ахрас ҳаёти ва вазиятидан хавотирларни кучайтирмоқда ва сионистик режимнинг 103 кундан бери очлик эълон қилган ушбу фаластинлик маҳбусга нисбатан ёмон муносабатларини кўрсатмоқда деб изоҳлади.
Шайх Аднон ўз сўзларида Фаластин исломий жиҳод ҳаракатининг ҳибсга олиниши сионистик режмининг Ал-Ахрасни қўлла.- қувватлайдиган ҳар бир шахснри айбдор сифатида билишининг яққол намунасидир деб қўшимча қилди.
Фаластин исломий жиҳод ҳаракатининг юқори мартабали аъзоси шунингдек, агар ушбу ҳаракат аъзолари озод қилинмаса, биз қаттиқ очлик акцияларга шоҳид бўламиз дея айтди.
Шайх Аднон шунингдек Тулкармда исломий жиҳод ҳаракати аъзоларининг ҳибсга олинишига жавобан маҳбусларни қўллаб қувватлашга ва қаҳрамонона очлик эълон қилишни кучайтиришга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, 49 ёшли Ал-Ахрас Иордания дарёсининг ғарбий соҳилидаги Жинин шаҳридан бўлиб, 27 чи июль куни сионистик режим томонидан айбловсиз ҳибсга олинган.
У ўзи ва бошқа кўплаб фаластинликларни ҳибсга олинишига норозилик сифатида 100 дан ортиқ кундан бери очлик эълон қилган.