ИШИД террорчи гуруҳи Жиддадаги портлаш масъулиятини ўз зиммасига олди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i55862-ИШИД_террорчи_гуруҳи_Жиддадаги_портлаш_масъулиятини_ўз_зиммасига_олди
ИШИД террористик гуруҳи Арабистоннинг ғарбида жойлашган "Жидда" шаҳридаги портлашнинг масъулиятини ўз зиммасига олди.
(last modified 2021-08-01T08:56:27+00:00 )
ноябр 13, 2020 15:15 Asia/Tashkent
  • Арабистоннинг Жидда шаҳридаги портлаш
    Арабистоннинг Жидда шаҳридаги портлаш

ИШИД террористик гуруҳи Арабистоннинг ғарбида жойлашган "Жидда" шаҳридаги портлашнинг масъулиятини ўз зиммасига олди.

Чоршанба куни эрталаб Арабистонинг Жидда шаҳрида мусулмон бўлмаганлар қабристонида бир неча мамлакатларнинг намояндалари иштирокида Биринчи Жаҳон урушида қурбон бўлганларни хотиралаш маросимида портлаш юз берди ва ушбу портлаш натижасида тўрт киши тан жароўати олди.

Ал-Жазира ахборот агентлигининг пайшанба куни тарқатган хабарига кўра, ИШИД террористик гуруҳи бир баёния содир этиб, Жидда шаҳридаги портлаш такфирий ушбу гуруҳ унсурларининг иши эди деб эълон қилди. 

Бу баёнотга кўра, Жидда шаҳридаги портлаш Францияда бир неча фуқаронинг ўлдирилиши ва жараоўатланишига олиб келган терактдан кейин содир бўлди.