Арабистон подшосининг янги сафсаталари; Эрон минтақадаги бўҳроннинг омилидир
Арабистони подшоси яна бир марта Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши асоссиз иддаолари ва айбловларини такрорлади.
Салмон бин Абдулазиз Арабистон парламентининг саккизинчи даври очилиш маросимида Эрон Ислом Жумҳуриятини бузғинчи хатти-ҳбўаракатларни амалга оширишда айблади ва минтақа мушкилотлари ва бўҳронларининг омилидир,-деб иддао қилди.
Арабистон подшоси шунингдек араб мамлакатларининг ички ишларига аралашиш, Ғарбий Осиё минтақасида тартибсзликни ижод этиш ва терроризмни қўллаб-қувватлашда Эронни айблаш зимнида, дунё жамоатчилигини Эроннинг барқарорсизлантирувчи ҳаракатига қарши қатъий позиция олишга чақирди.
Саъудия Арабистони расмийлари азалдан АҚШ ва сионистик режим расмийлари қаторида Эронга қарши ёлғон айбловларни илгари сурадилар.
Эрон Ислом Жумҳурияти Ироқ ва Сурия расмий даъватига биноан АҚШ томонидан қўллаб-қувватлайиган террористик гуруҳларга қарши курашиш учун маслаҳат ёрдамини тақдим этади; бу сайъ-ўаракат ҳеч қачон Америка, Саъудия Арабистони ва сионистик режим расмийларига ёқмайди. Эрон Ислом Жумҳурияти муқовимат кучларининг асосий аъзоларидан бири сифатида, Америка, Саъудия Арабистони ва сионистик режимнинг минтақадаги сайъ-ҳаракатлари ва фитна-найранглари билан қарши курашишда муҳим рол уйнаб келмоқда.
Арабистон подшосининг Эронга қарши айблови шундай бир вазъиятда баён этилмоқдаким, Яман мамлакати 5 йилдан кўпроқ вақт давомида Арабистон ва Америка коалициясининг шафқатсиз ҳужумлармга учрамоқда.