ноябр 17, 2020 11:19 Asia/Tashkent
  • Қатар ТИВ раҳбари Эронга миннатдорчлик билдирди
    Қатар ТИВ раҳбари Эронга миннатдорчлик билдирди

Қатар ТИВ раҳбари бу мамлакатни қамал қилиш учун кўрилган айрим чораларни қаттиқ танқид қилиб, ушбу қамал ва қўршовлар пайтида, Доха давлатини қўллаб - қувватлагани учун Теҳронга миннатдорчирлик билдирди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Қатар ташқи ишлар вазири  Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Тоҳий  Арабистон ва унинг иттифоқчилари томонидан Қатарни қамал қилинганига тўхталиб, Саудия Арабистони ва унинг иттифоқчиларининг Қатарга қарши барча айбловлари ва даъволари асоссизир деб изоҳлади.

Қатар ТИВ раҳбари Доха давлатини қамал қилган режимларга қарши бирон душманлик позицияга эга бўлмаганини баён этар экан, уша оғир пайтларда Эрон давлатини Қатар ҳаво майдони ва ҳудудларини очгани учун Эронга миннатдорчилик билдирди.

Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Тоҳий олдинроқ ҳам Эронга билдирган миннатдорчилигида,  Арабистон ва унинг иттифоқилари томонидан Дохани  қамал қилингани ортидан Теҳрон давлати Қатар халқини дори-дармон ва озиқ-овқат билан таъминлашнинг ягона йўли бўлганини ҳам таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони режими ва унинг иттифқочилари /Миср, БАА ва Баҳрайн/ Доха давлатининг Арабистон бошчилигидаги араб ҳаракатига ҳамжиҳат бўлмагани сабабли  2017 йил 5 июлида Қатар билан дипломатик алоқаларни тўхтатди ва унга нисбатан санкциялар қўлаш билан бир қаторда қуруқлик, денгиз ва ҳаво чегараларини ёпиб қўйишди.

 

Ёрлиқ