Ишғол этилган Фаластин жанубида портлаш юз берди
ноябр 17, 2020 17:34 Asia/Tashkent
ОАВ ишғол этилган Фаластин сарзаминларида кучли портлаш юз берганини хабар қилишди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун ишғол этилган Фаластин сарзамини жанубидаги Ашдод метал заводида юз берган портлашда икки киши ҳалок бўлиб, бир нечта шахс жароҳат олган.
Сионистик режим манбалари портлаш сабаблари тўғрисида ҳанузгача хабар тарқатмаган.
Ахборот манбалари бундан олдин Ашдод шаҳридаги электр станциясида портлаш юз бергани ва босиб олинган Фаластиннинг катта қисмларида электр- энергия узилгани ҳақида хабар беришганди.
-
БМТ вакили сионистик режимнинг сионистик шаҳарчаларни кенгайтиришни давом эттираётганини танқид қиди
Ёрлиқ