Ол Сауд режимининг Ямандаги 6 йиллик жиноятларининг статистик маълумотлар тарқатилди
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти, Саудия Арабистони коалициясининг 6 йиллик босқинчилиги давомида 17 минг яманлик тинч аҳолининг ўлими ва 26 мингдан ортиқ одамларни жароҳатланишига сабаб бўлган.
"26 сентбярь" ахборот сайтининг бугунги хабарига кўра, " Санъодаги тараққиёт ва ҳуқуқлар учун адолат пешқадамлари" ташкилоти раиси Ҳадий Ал-Имод ўзининг йиллик ҳисоботида сўнгги 6 ийл ичида, Саудия коалициясининг яманлик аёллар ва болаларга қарши тажовузкорлиги кенг- қамровли ҳарбий жиноятни англатади.
Ал-Имод статистик маъумотларига кўра, Саудия коалициясининг Яманга қарши тўғридан-тўғри ва билвосита босқини ва Яман халқининг қўршовга олгани, бу мамлакатда соғлиқни сақлаш, таълим ва овқатланиш хизматлари даражасида психологик ва ижтимоий ёмон оқибптлар ва зарарларга саба бўлганини кўрсатади.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти томонидан тақдим этилган ҳисоботга кўра, Саудия коалициясининг Ямандаги тажовузларининг 6 йилида ўлдирилган аёллар сони 2381 нафарга ва жароҳатланганлар сони 2780 кишига етган.
6 ийл давомидаги ушбу ҳужумлар давомида Саудия тажовузкор коалициясининг ҳужумлари натижасида 3790 яманлик болалар ҳаётдан кўз юмди ва 4089 бола жароҳат олган.
Ол Сауд режими, БАА ва АҚШ ва бошқа бир қатор давлатларнинг кўмаги билан 2015 йил март ойидан бери Яманга қарши ҳарбий ҳужумларни бошлади ва мамлакатни қуруқлик, денгиз ва ҳаводан қўршовга олган.