декабр 18, 2020 15:35 Asia/Tashkent
  • Арабистондаги 100 та масжид имомлари ва диний миссионерлар ишдан бўшатилди
    Арабистондаги 100 та масжид имомлари ва диний миссионерлар ишдан бўшатилди

Кеча Саудия Арабистони исломий ишлар вазирлиги " Ихвонулмуслимин"- " Мусулмон биродарлари" ҳақидаги огоҳлантиришни жиддий қабул қилмагани учун Макка ва Ал-қасим шаҳарларидаги 100 та масжид имомлари ва воизлари-диний миссонерларини ишдан четлаштиришга буюрди.

Саудиялик ОАВининг хабар қилишича, кеча Арабистонининг диний ишлари вазирлиги, " Мусулмон биродарлари" гуруҳи хавф -хатарига борасидаги давлат огоҳлантиришларини кўрмаганга олган бу шаҳарларнинг ўнлаб имом масжидлари ва воизлари  ишдан четлаштирилди деб эълон қилди.

Саудия Арабистони ислом ишлар вазири Абдуллатиф Ол Аш-шайх буйруғи ҳамда ислом ишлаб бошқармасининг таклифи асосда сўнгги икки ҳафта ичида уй қамоғида бўлган ушбу масжид имомлари ишдан четлаштиилган.

 Ол Сауд режими расмийлари ҳам,  ҳукумат " Мусулмон биродарлари"нинг хавф- хатарига эътиборсизлик қиладиган ва жиддий огоҳлантиришларни  қабул қилмайдиган ва ё қарши чиққан ҳар бир шахсга қаттиқ муносабатда бўлади деб таъкидлади.

Олдинроқ Саудия Арабистоннинг уламолар кенгаши " Ихвонулмуслимин" -" Мусулмон биродарлари" гуруҳини террорчилик гуруҳ деб атади.

 

Ёрлиқ