АҚШнинг Бобил вилоятига берган авиазарбаларида Ироқ армиясининг 9 ҳарбийси ҳалок бўлди
-
АҚШнинг Бобил вилоятига берган авиазарбаларида Ироқ армиясининг 9 ҳарбийси ҳалок бўлди
ОАВ манбалари, АҚШ армиясининг Ироқнинг Боил вилояти шимолига берган авиазарбаларида оқибатида Ироқнинг 9 ҳарбийсини ҳалок бўлганини хабар қилишмоқда.
Бугун ОАВ манбалари Ироқнинг Бобил вилоятидаги Журф-ас-Сахр минтақасида жойлашган, Ан-Наҳбон ҳудудида бир нечта портлашлар юз бергани ҳақида хабар бериб, унинг тафсилотларига ишора қилмади.
Ушу хабардан бир неча соат ўтгач, Ал-аҳд телеканали бу минтақага АҚШнинг Ф-16 қирувчи самолётларини зарба бергани ва 4 та портлаш юз берганини маълум қилди.
Ал-маёдин телеканали ва Ал-жазира телеканаллари ҳам Ироқнинг Бобил вилоятига қарши АҚШ қирувчи самолётларининг авиазарбаларини тасдиқлаган бўлсада, аммо Пентагон етакчиларидан бири АҚШ томонидан бундай ҳужум уюштирилмаганини иддао қилди.
Хабарга асосан Журф-ас-Сахр минтақаси Ироқ армияси назорати остидадир.