Сурия: Америка террорчилар билан бевосита алоқа ўрнатган
Сурия парламенти раисининг маълум қилишича, Дамашқ давлати Америка томонидан террорчиларни ҳимоя қилиниши ва улар билан бевосита алоқа ўрнатгани учун АҚШ устидан шикоят қилди
Сурия парламенти раисининг маълум қилишича, Дамашқ давлати Америка томонидан террорчиларни ҳимоя қилиниши ва улар билан бевосита алоқа ўрнатгани учун АҚШ устидан шикоят қилди. Сурия парламенти раиси Ҳадия Хулф Аббоси хоним Эрон телерадиокомпанияси билан ўтказган суҳбатида, Сурия шарқида Америкаликларнинг террорчилар билан бўлиб ўтган сўзлашувларига ишора қилиб, халқаро ҳамжамиятда АҚШга қарши чоралар кўрилиши ҳақида хабар берди. Сурия парламенти раисининг айтишича, америкаликлар ИШИД террорчилик гуруҳини тўғридан тўғри Сурия армиясининг резиденцияларига яқинлаштирди ва Сурия армиясини нишонга олиш учун имконият яратиш мақсадида ИШИД террорчиларини бир марказ атрофида жамлаган. Америкаликлар томонидан кўрилган ушбу ҳатти-ҳаракатлар хатолик билан эмас балки била туриб ва қасддан қилинган ҳаракат ҳисобланади. Ҳадия Хулф Аббосийга кўра, Сурия парламентининг депутатлари Американинг террорчилар билан алоқаларини инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилотларга етказди.