Ироқнинг Каркук шаҳри жанубида ИШИДнинг 22 жангариси йўқ қилинди
(last modified Fri, 29 Jan 2021 13:31:52 GMT )
Январ 29, 2021 18:31 Asia/Tashkent
  • Ироқнинг Каркук шаҳри жанубида ИШИДнинг 22 жангариси йўқ қилинди
    Ироқнинг Каркук шаҳри жанубида ИШИДнинг 22 жангариси йўқ қилинди

Ироқ армияси ва бу мамлакатнинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти кучлари Ироқнинг Каркук вилояти жанубида ИШИД террорчи гуруҳининг 22 жангарисини йўқ қилишди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ироқнинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти бўлинмалари  тарқатган баёниясида,  мамлакат ҳаво кучлари  Каркукнинг жанубидаги  Vodiy ash-Shay ҳудуди ИШИД террорчи гуруҳининг  объектлари ва яширин жойларини нишонга олишди деб эълон қилди.

Бу ҳужумда ИШИД террорчи гуруҳининг  20 аъзоси ҳалок бўлди, транспорт воситалари ва баъзи қуроллари йўқ қилинди.

Ҳашд-уш-шаъбий баёнотига асосан,  бу ташкилотнинг 22 бригадаси кучлари  ҳаво ҳужумлардан кейин Каркукдаги ИШИД қароргоҳи яқинида 2 террорчини ўлдиришган.

Баёнотга кўра, бу ҳужум ва авиазарбалар ИШИД томонидан Ҳаш-уш- шаъбий ташкилотининг  22 бригадасининг кучларини шаҳид этилганларнинг қони учун қасос олиш мақсадида амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз ўтган шанба куни  Салоҳиддин вилоятининг Ҳамрин ҳудудидаги Ал- Айс тумани атрофида  ИШИД террорчи гуруҳининг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилотининг 22 бригадаси кучларига қарши уюштирган ҳужумларида бу гуруҳининг 11 нафар кучлари шаҳид бўлиб яна 12 нафари жароҳатланди.