Қуддус Интифозаси жараёнида шаҳид бўлганлар сони кўпайган
октябр 02, 2016 19:06 Asia/Tashkent
-
Қуддус Интифозаси
Ишғол этилган Қуддусда ишғолгар сионистик режими ўқидан яна бир ёш фаластинлик шаҳид бўлди.
Фаластиннинг маълумотлар маркази хабарига кўра, Фаластиннинг соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган баёнотида, сешанба кечаси сионистларга қарши амалиётлари жараёнида фаластинлик 28 яшар Насиб Абумирз Қаландия пости яқинида бу режим ҳарбийлари томонидан ўққа тутилди ва у ҳодиса жойида шаҳид бўлди деб эъдлон қилди.
Ушбу фаластинликни шаҳид бўлиши билан Қуддус Интифозасини бошланишидан бери сионистлар томонидан шаҳид этилган фаластинликлар сони 251 нафарга етди.
Кеча биринчи октябрь сионистик режим босқинчилиги қаршисида Фаластин халқининг Қуддус Интифозасининг биринчи йиллигига тўғри келганди.