Бин Салмон кўнгилхушлик учун милиардлаб доллар сарфлаган
ОАВ манбаларининг хабарларига асосан, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон кўнгилхушлиги учун миллиардлаб доллар сарфлаган.
" Африка репорт" сайтининг хабар қилишича, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ва бу режим мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон Арабистонда ҳокимият теппасида бўлган икки йил давоимда байрамлар, Малдив оролларига яширин сафарлари, круиз кемалари ва бошқа кўнгилхушликлари учун 1,8 миллиард доллар сарфлаган.
Хабарга кўра, Салмон бин Абдулазизни Саудия Арабстонида подшо бўлгани ва Муҳаммад бин Салмонни Саудия режими хазиналари ва мол -мулкига назоратига тўтганида, у ўз амакавачаси Муҳаммад бин Ноиф таъсирини камайтириш, уни обрусизланириш ҳамда кўнгилхушликлари учун миллиардаб доллар сарфлаган.
Бироқ Саудия Арабистонининг ичкариси ва ташқарисидаги ОАВ -лари Муҳаммад бин Салмонни аввалги шаҳзодаларидан фарқли ўлароқ кўнгилхушликни истамайдиган шахс сифатида кўрсатишга уринишмоқда.