Фаластин мухторияти сионистик режим жиноятларини тергов қилишни тезлаштиришга чақирмоқда
(last modified Mon, 15 Feb 2021 10:53:57 GMT )
феврал 15, 2021 15:53 Asia/Tashkent
  • Фаластин мухторияти сионистик режим жиноятларини тергов қилишни тезлаштиришга чақирмоқда
    Фаластин мухторияти сионистик режим жиноятларини тергов қилишни тезлаштиришга чақирмоқда

Фаластин мухторияти ТИВ-и кеча чиқарган баёниясида сионистик режимнинг фаластиниликларга қарши жиноятлари бўйича терговларни тезлаштиришга чақирди.

"Вафо" ахборот агентлигинг хабар қилишича, кеча Фаластин мухторияти ташқи ишлар вазирлиги  Гаагдаги Халқаро жиноий судни  Исроил режими ва шаҳарчаларда яшайдиган сионистларнинг Фаластин халқига қарши ҳужумлар ва фаластинликлар ерларини босиб олиши жиноятлари хусусида ўрганишлар ва терговларни тезлатиришга чиқарди.

Фаластин мухторияти ушбу баёниясида  фаластинликларни чиқариб юбориши ва фаластинликлар сарзаминларида шаҳачалар қуриш мақсадида амалга оширилаётган сионистик режимининг Фаластин халқи ва уларнинг муқаддас маконларига қарши тажовузларини кескин қоралади.

Фаластин мухторияти ТИВ-и  халқаро ҳамжамият, Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларини ҳам  сионистик режимнинг Халқаро қонун -қоидаларини паймол этишини қоралашишига чақириб,  бу режимни фаластинликларга қарши  уюштирган жиноятлари учун дарол жазолашишларини сўради.

Гаагадаги Халқаро жиноий суд судялари 5 февраль куни 1967 йилда Фаластин сарзаминларида содир этилган жиноятларини кўриб чиқиш мақсадида суд ваколатига овоз беришди.