Сионист ҳарбийларнинг ҳужуми натижасида 100 дан ортиқ фаластинлик жароҳатланди
(last modified Fri, 23 Apr 2021 13:43:47 GMT )
апрел 23, 2021 18:43 Asia/Tashkent
  • Сионист ҳарбийларнинг ҳужуми натижасида 100 дан ортиқ фаластинлик жароҳатланди

Фаластин Қизил ярим ой жамияти Исроил қуролли кучлари томонидан босиб олинган Қуддусдаги ҳудудларга қилинган ҳужумда 100 дан ортиқ фаластинлик яраланганини маълум қилди.

Форс янгиликлар агентлигининг хабар беришича, Фаластин Қизил ярим ой жамияти сионистик режим кучлари пайшанба куни кечқурун ишғол қилинган Қуддусдаги ҳудудларга ҳужум қилиб,  Фаластин фуқаролари билан тўқнашганини эълон қилди.

Сионист босқинчилар тўқнашувда пластик ўқлардан ҳам фойдаланиб, 105 фаластинликни жароҳатлашди.

Аввалроқ, фаластинлик манбалар 35 нафар фаластинлик жароҳат олгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Хабарда айтилишича, сионист босқинчилар Боб ал-Амуд ҳудудидаги тўқнашувлардан кейин бир неча фаластинликни  ҳибсга олишган.

Муқаддас Рамазон ойи бошланганидан бери сионистик режим ҳарбийларининг рамазонга бағишланган маросим ва йиғилиш  ўтказилишининг олдини олишдаги ҳаракатларидан норози бӯлган аҳоли ва сионист ҳарбийлар ӯртасида ишғол қилинган Қуддусда, айниқса Ал-Ақсо атрофида бир неча бор тўқнашувлар бўлди. 

Ёрлиқ