АҚШнинг Ироқдаги Ал-Балад базасига ракета ҳужуми
Ироқ манбалари душанба куни кечқурун АҚШнинг террористик кучлари жойлашган Ироқнинг Салоҳ ад-Дин вилоятидаги ал-Балад авиабазасига ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақида хабар беришди.
Ироқнинг Собирин янгиликлар канали АҚШнинг Ал-Баладдаги ҳарбий базасига отилган 10 та ракетадан тўққизтаси база ҳудудига тушганини эълон қилди
Собирин янгиликлар каналининг хабар беришича, ракета ҳужумидан кейин Ал-Балад базасининг айрим қисмларида ёнғин келиб чиққан.
Манба ушбу ҳужумни АҚШнинг Ироқдаги террористик базаларига сўнгги бир йил ичидаги энг қонли ҳужум деб атади.
"Собирин" янгиликлар канали қўшимча тафсилотлар ва ҳужум натижасида эҳтимолий қурбонлар ҳақида маълумот бермаган.
Ал-Балад ҳарбий базаси Ироқдаги энг йирик ҳаво базаси бўлиб, Ироқ пойтахти Бағдоддан 60 км шимолда жойлашган.
Сўнгги ойларда АҚШ конвойлари ва Ироқдаги ҳарбий базаларига бир неча бор ҳужум қилинган.
Кўплаб ироқликлар ва гуруҳлар Америка террористик кучларининг Ироқдан чиқарилишини исташмоқда ва Ироқ парламенти ушбу кучларни олиб чиқиш лойиҳасини тасдиқлаган.