Эроннинг барча шаҳарларида Фаластин байроғи кўтарилади
(last modified Wed, 05 May 2021 08:48:13 GMT )
май 05, 2021 13:48 Asia/Tashkent
  • Эроннинг барча шаҳарларида Фаластин байроғи  кўтарилади

Эрон Ислом Жумҳурияти Ислом тарғиботини мувофиқлаштириш кенгаши раисининг ўринбосари Халқаро Қудс куни муносабати билан мамлакатнинг барча шаҳарларида Фаластин байроғи кўтарилишини таъкидлади.

Эрон Телерадио компанияси ахборот агентлигининг хабар беришича, Эрон Ислом Жумҳурияти Ислом тарғиботини мувофиқлаштириш кенгаши раҳбарининг ўринбосари Нусратуллоҳ Лутфий  деди: "Пайшанба ва жума кунлари  Мамлакатнинг турли шаҳарларидаги Фаластин номли майдон ва хиёбонларда  Фаластин байроғи  кўтарилиб, босқинчи сионистик режим ҳамда Америка байроқлари ёқиб юборилади". 
Халқаро Қудс кунига бағишланган йиғилишда  Муқаддас Қудс ишғол қилинганининг 73-йиллигига ишора қилиб, Лутфий  қўшимча қилди: Муборак Рамазон ойи сўнгги жума кунининг Халқаро Қудс куни деб номланиши Имом Хумайнийнинг доно ташаббуси эди. Ул ҳазратнинг "Қудс куни фақат Фаластинга тегишли эмас", деб таъкидлагани   диний пешвонинг жуда чуқур ва кенг қамровли қарашларини кўрсатади.
Лутфийнинг сўзларига кўра: Муқаддас Қудсни озод қилишга яқин келажакда эришилади, бу эса  асосий қадамларни ташлашнинг дебочасидир.
Ислом тарғиботини мувофиқлаштирувчи кенгаш раҳбарининг ўринбосари Эрон халқининг улуғвор Қудс куни намойишларида қатнашиш ва жасур Фаластин миллатини қўллаб-қувватлаши тажрибасига ишора қилиб деди: Коронавирус чекловлари туфайли Халқаро Қудс кунида кӯча намойишларини ўтказишнинг имкони йўқ, аммо ушбу кунни хотирлаш учун турли хил рамзий дастурлар ўтказилади.
Лутфий таъкидлади: Эронликлар муқаддас Қудс ишғолининг давом этишига ҳеч қачон тоқат қилмайдилар ва Фаластин халқининг интифазасини ҳар қандай зарур воситалар билан қўллаб-қувватлайдилар.