Сионистик режим " Зайтуна" кемасини босиб олди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i6124-Сионистик_режим_Зайтуна_кемасини_босиб_олди
Қамалга барҳам бериш мақсадида Ғазо бўлгаси томон сузаётган Зайтуна кемаси сионистик режим махсус кучлари томонидан босиб олинган.
(last modified 2018-08-22T13:17:58+00:00 )
октябр 06, 2016 14:58 Asia/Tashkent
  • Зайтуна кемаси
    Зайтуна кемаси

Қамалга барҳам бериш мақсадида Ғазо бўлгаси томон сузаётган Зайтуна кемаси сионистик режим махсус кучлари томонидан босиб олинган.

Россияалявм ахборот сайти маълумотларига таяниб, Тасним ахборот  агентлиги хабарига кўра, кеча сионистик режим ҳарбийлари қамалга барҳам бериш мақсадида Ғазо сектори томон йўл олган Зайтуна кемасини тасарруф этдилар.

Сионистик режим ҳарбийлари  ушбу кемани эгаллаб олиш учун  ҳужум қилишган.

 Ғазо кўршовига барҳам беришни мақсад қилган махсус ташкилотлар ҳам олдинроқ бу кема билан телефон орқали алоқаларини бирдан йўқотишганлигини эълон қилишганди.

 Ғазо қамалига барҳам бериш Халқаро  қўмитаси раиси Зоҳир Байровий ҳам  Зайтуна кемасида  фуқаролари минган мамлакатлардан  сионистик реимини бу кемага ҳужум қилишига йўл бермасликлари ва Мовий Мармара кемасига ўхшаган воқеани руй бермаслиги учун лозим чора- тадбирлар кўриб чиқишларини сўраганди.

 Ғазодаги маълумотлар идораси раиси  Салома Маъруф ҳам Ғазо халқини ҳимоя этадиган аёллар кемасига қарши сионистик режим ҳужумини қаттиқ қоралади.