май 15, 2021 14:20 Asia/Tashkent
  • Аш-Шоти лагеридаги оммавий қирғин сионистик режим мағлубияти даражасини маълум қилди
    Аш-Шоти лагеридаги оммавий қирғин сионистик режим мағлубияти даражасини маълум қилди

Фаластин исломий қаршилик ҳаракати -Ҳамас сиёсий идораси раҳбари Аш-Шоти лагеридаги қирғин сионистик режим босқинчиларининг ожизлиги ва мағлубиятини кўрсатди деб айтди.

Фаластин исломий қаршилик ҳаракати -Ҳамас сиёсий идораси раҳбари  Исмоил Ҳания бугунги суҳбатида сионистик режимнинг Аш-Шоти лагерига уюштирган ракета ҳужумига кўрсатган аксиламалида,  бу оммавий қирғин қаршилик ва муқовимат кучларининг буюклиги ва сионистик режимининг муқовимат қудрати олдида ожиз қолгани ва ҳайратга тушганини англатади деб изоҳлади.

Ҳания ўз сўзларида биз шафқатсиз ва босқинчи сионистик режимни тинч аҳоли ва бегуноҳ инсонларни қурбон бўлиши бучун жавобгар деб биламиз ва қаршилик буюк Фаластин халқини ҳимоя қилишда ва душманни енгишда давом эттиради деб таъкидлади.

Босқинчи  сионистик режимнинг қирувчи самолётлари  Аш-Шоти қочқинлар лагеридаги Абу Ҳаттаб исмли фуқаронинг уйини бомбардимон қилди ва бу ҳужумда бир оиланинг 7 аъзоси шаҳид бўлди.

Ғазо бўлгасиаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса  Исроилнинг Ғазо секторига қилган ҳужумларида 139 фаластинлик улар жумласидан 39 бола ва 22 аёл ҳалок бўлганлигини ва 900  киши жароҳат олганини эълон қилди.

 

Ёрлиқ