Халқаро Амнистия ташкилти АҚШнинг сионистларни қўллаб-қувватлашига норозилик билдирди
(last modified Sun, 16 May 2021 08:22:42 GMT )
май 16, 2021 13:22 Asia/Tashkent
  • Халқаро Амнистия ташктлти АҚШнинг сионистларни қўллаб-қувватлашига норозилик билдирди
    Халқаро Амнистия ташктлти АҚШнинг сионистларни қўллаб-қувватлашига норозилик билдирди

Халқаро амнистия ташкилоти АҚШни БМТ Хафсизлик кенгашида вето ҳуқуқига эга давлат сифатида сионистик режимни жазосиз қолиши даврини тугатишга ҳисса қўшишга чақирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича. Халқаро Амнистия ташкилоти  Твиттер саҳифасидаги мурожаатида  АҚШни ҳарбий жиноятлар ва бошқа жиддий қонун бузилишларни, шу жумладан аҳоли пунктларнинг ноқонуний кенгайиши, Ғазо бўлгасининг қамал қилиниши ва фаластинликларнинг мол- мулкларини оммавий равишда тортиб олинишини қоралашга чақирамиз ва  ишғол қилинган Фаластинда жиноятлар содир этаётган босқинчи сионистик режимни қоралаш ва уни жазосиз қолишини тугатишда ҳисса қўшишини сўраймиз деб келтирган.

Шунингдек, АҚШда жойлашган 100 дан ортиқ нуфузли гуруҳлар Шарқий Қуддус ва Ғазо бўлгасидаги сионистларнинг зўравонликларини қоралаган баёнот беришди.

Кеча Хитой ТИВ раҳбари Покистон ТИВ раҳбари Шоҳмаҳмуд Қурайший  билан телефон орқали суҳбатида  Исроилнинг босиб олинган ҳудудларидаги тажовузига жавобан ушбу жиноятларга чек қўйиш кераклигини  таъкидллаб, АҚШни  Яқин Шарқдаги хавфсизлик муаммоларини ҳал қилишга тўсқинлик қилаётганини қўшимчча қилишди.

АҚШ мудофа вазири Ллойд Остин   Исроил режими уруш вазири Бени Гантс билан телефон орқали суҳбатларида  бу режимнинг Фаластин халқига қарши жиноятларини " ўзини ҳимоя қилиш" деб атади.

 

Ёрлиқ