Фаластин бўйича Хавфсизлик кенгашнинг йиғилиши мувафақиятсиз якунланди
-
Фаластин бўйича Хавфсизлик кенгашнинг йиғилиши мувафақиятсиз якунланди
Фаластин ва Ғазо бўлгасидаги воқеалар бўйича БМТ Хавфсизлик кенгашининг виртуал йиғилиши АҚШнинг бузғунчилиги ва саботажи билан натижасиз якунланди.
Хитой, Норвегия ва Туниснинг талаби асосида сионистик режим ва Фаластиннинг қаршилик кўрсатиш гуруҳлари ўртасидаги зиддиятарни муҳокама қилиш учун ўтказилган йиғилиш бир ҳафта ичидаги 3 -чи кенгаш бўлди.
Олдинги иккита йиғилиш ҳам АҚШнинг иш бузиши ва саботажи ҳамда сионистик режимнинг Фаластин халқига қарши жинояларини қоралашни олдини олиши билан қўшма баёнот чиқарилмасдан якунланганди.
Фаластин мухторияти давлат котиби Риёд Ал-Моликий Исроил режимининг босиб олинган Фаластин сарзаминлардаги ҳудудларини ҳарбий ва уруш жинояти сифатида баҳолаб, БМТ Хавфсизлик кенгашини Тел-Авив режимига қарши санкцияларни қўллашни талаб қилди.
БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш ҳам бу йиғилишда сионистик режимни Ғазо бўлгасига ваҳшиёна ҳужумлари ва бегуноҳ фаластинликларни оммавий қирғин этишини тўхташини таъкидлаб, томонларни музокара столига қайтаришга чақирди.
Хитой ТИВ раҳбари Ванг Йи эса АҚШ позициясини қаттиқ танқид қилар экан, Вашингтоннинг тўсиқлари Хафсизлик кенгашнинг бир овоз билан бир хил позиция тутишига халақит бераётгани маълум қилди.
Мазкур хабарга биноан, БМТ Хавфсизлик кенгашини олдинги учрашувларидаги 15 аъзосидан 14 аъзоси /АҚШ бундан мустасно/ чиқарган баёниясида сионистик режим ҳужумлари ва ваҳшиёна ҳатти -ҳаракатларини кескин қоралашди.
Фаластин Сорғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам Исроилнинг Ғазо бўлгасига қарши уюштирган ҳаво ҳужуми натижасида камида 192 нафар фаластинлик шаҳид бўлгани ва улардан 58 нафраи болалар ва 34 нафари аёллар эканлигини эълон қилди.