Исроил ҳужумларида ҳозиргача 218 фаластинлик шаҳид бўлиб, 5600 киши яраланган
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i61480
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган хабарида, Ғазо бўлгаси, Иордания дарёсининг ғарбий соҳили ва босиб олинган Қуддусда сионистик режимнинг фаластинликларга қарши бир ҳафтадан бери давом этаётган тажовузлари оқибатида жами 218 фаластинлик шаҳид бўлиб 5604 дан ортиқ киши яраланган деб эълон қилди.
(last modified 2021-05-18T06:49:35+00:00 )
май 17, 2021 15:20 Asia/Tashkent
  • Исроил ҳужумларида ҳозиргача 218 фаластинлик шаҳид бўлиб, 5600 киши яраланган
    Исроил ҳужумларида ҳозиргача 218 фаластинлик шаҳид бўлиб, 5600 киши яраланган

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган хабарида, Ғазо бўлгаси, Иордания дарёсининг ғарбий соҳили ва босиб олинган Қуддусда сионистик режимнинг фаластинликларга қарши бир ҳафтадан бери давом этаётган тажовузлари оқибатида жами 218 фаластинлик шаҳид бўлиб 5604 дан ортиқ киши яраланган деб эълон қилди.

Вафо ахборот анентлигининг хабар қилишича, Фаластиннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун Ғазода шаҳидлар сони 197 кишига етгани шу жумладан 58 бола ва 34 аёл шаҳид бўлгани ва бу минтақада яраланганлар сонини 1235 кишини ташкил қилганини маълум этди.

Бу вазирлик шунингдек Ғарбий Соҳил ва Қуддусдаги шаҳидлар сонини 21 киши ва яраланганларни эса 4369 киши деб эълон қилди.

Сўнгги маълумотларга биноан сионистик режим шу пвйтгача Ғазодаги турар -жой минорасини ўз ичига олган 90  бинони вайрон этган.

Фаластин қаршилик гуруҳлари ва сионистик режим жангарилари ўртасидаги тўқнашувлар ўтган ҳафта душаба куни муқовимат кучларининг Телавивага Қуддус ва Масжидалақосга қарши тажовузларини тўхтатиш зарурлиги тўғрисида берган муҳлатини тугагани ортидан бошланди.

Шунингдек бошқа хабарларга кўра, кеча тушдан кейин  Тел-Авив, Асқалон,  Садирут, Эшдуд ва Тел-авив атрофидаги бошқа минтақаларга қарши янги ракета ҳужумларини бошлаган Фаластин қаршилик кучларининг сионистик режим позициясига қарши амалиётлари давом этди.Фаластин муқовимат кучларининг жавобий ҳужумида 10 нафра сионист ўлдирилган.